29.03.2016 · 👁 3,452
Витамед хайрия тадбирлари бошланганини эълон қилади
“Соғлом она, соғлом бола йили”га бағишланган тадбирлар дастури доирасида “ВИТАМЕД Тиббиёт маркази” кўп тармоқли даволаш-диагностика маркази блоггерлик тадбирлари ойлиги бошланганини эълон қилади. Кейинги блоггерлик тадбири 7 апрел куни бўлиб ўтади.
7 апрел куни қандли диабетга бағишланган Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан ВИТАМЕД Тиббиёт маркази клиникасида ҳар бир киши бепул қондаги қанд миқдорини ўлчаши ҳамда инсулин, С-пептид тестларидан ўтиши ҳамда сийдикдаги асетон миқдорини текшириши мумкин бўлади.
Тест синовлари 09:00 дан 12:00 гача қабул қилинади
Тел: (+99871) 129-81-81, 129-82-82