Андролог и Я новый счетчик
🏥клиники*
Мева чойи соғлиқ учун зарарли бўлиб чиқди - ОАВ
17.03.2018 · 👁 2,054

Мева чойи соғлиқ учун зарарли бўлиб чиқди - ОАВ

Бу ҳақда Лондон Кинғс коллежи олимлари маълум қилишди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, мевали чойлар ва хушбўй сувлар эмалга зарар этказиши ва тишларни эскириши мумкин.
 
Лондон Кинғс коллежи олимлари мевали чойлар ва хушбўй сувларнинг хавф-хатарлари ҳақида хабар беришди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, улар эмалга зарар этказиши ва тишларни эскириши мумкин. Бу ҳақда Тҳе Индепендент ёзмоқда.
 
Олимлар тегишли тадқиқот ўтказгандан сўнг ичимликларнинг зарари ҳақида хулосага келишди. Ишга 300 нафар тиш касалликларининг оғир шаклларига чалинганлар жалб этилди. Иш давомида олимлар мевали чойлар ва хушбўй сувларни ичиш тиш эрозияси хавфини ошириши мумкинлигини аниқладилар.
 
Тадқиқотнинг тўлиқ матни Бритиш Дентал Жоурналъда чоп этилди. Мутахассислар орасида шакар миқдори юқори бўлган ичимликлар, шунингдек, мева шарбатлари ва чойлар, парҳез ичимликлар хавфли ҳисобланади.
 
Олимлар тиш касалликларини олдини олиш учун ичимликлар ва газакларни мувозанатли истеъмол қилишга чақирдилар.
 
"Тушлик пайтида сиз олма ейсангиз, кечқурун ҳеч нарса нордон олмасликка ҳаракат қилинг. Агар кечқурун бир қадаҳ шароб ичсангиз, эрталаб мевали чой ичишдан сақланинг", - дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Доктор Саоирсе ЎТул.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Белгияда ишдан чарчаш касаллик сифатида тан олингани хабар қилинганди. Мамлакатда ҳар йили ўн мингга яқин одам иш жойида чарчаганлиги сабабли шифокорларга мурожаат қилади.
 
 
← Барча янгиликлар