.jpg)
Ушбу беш одат сизнинг соғлом ҳаётингизни 10 йилга узайтиради
Ушбу беш одат сизнинг соғлом ҳаётингизни 10 йилга узайтиради
Олимлар қандли диабет, юрак хасталиклари ва саратонсиз узоқроқ яшаш учун қандай турмуш тарзи омиллари ва ёмон одатларга эътибор бериш кераклигини тушунтириб беришди. Улар ўз ишларида чекиш, спиртли ичимликлар ва нотўғри овқатланишдан воз кечиш, шунингдек, вазнни назорат қилиш ва жисмоний фаоллик ҳаётимизга қанча йиллик соғлом ҳаёт қўшиши мумкинлигини таҳлил қилдилар. Тадқиқот натижалари БМЖ нашрида чоп этилди.
"Биз соғлом турмуш тарзига риоя қилиш одамнинг касалликсиз яшаш йилларини сезиларли даражада узайтиришини аниқладик. Хусусан, барча беш омилга риоя қилган аёллар соғлом ҳаётга 10 йил, эркаклар эса деярли 8 йил қўшди", - дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Френк Ху.
Тадқиқотда 28 ва 34 йил давомида кузатилган 38 366 эркак ва 73 196 аёл иштирок этди. Тадқиқотчилар соғлом турмуш тарзининг бешта омилининг таъсирини баҳоладилар: соғлом вазн (тана массаси индекси 25 дан паст), кунига камида 30 дақиқа жисмоний фаоллик, ўртача спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, яхши овқатланиш ва чекмаслик.
Топилмаларга кўра, ушбу соғлом одатларнинг барчасига эга бўлган 50 ёшли аёллар ушбу одатларга эга бўлмаган аёлларга қараганда 14 йил, эркаклар эса 12 йил кўпроқ умр кўрган.
Кейинги 20-30 йил ичида турмуш тарзи 4 ёки 5 та соғлом одатларни ўз ичига олган аёллар ёмон одатларни ўзгартирмаган аёлларга нисбатан қўшимча 10,6 касалликдан холи бўлишди. Ўртача, бу саратонсиз 8 йил, юрак-қон томир касалликларисиз 10 йил ва диабециз 12 йил эди. Эркаклар учун соғлом умр кўриш 7,6 йилга ошди. Ўртача 6 йил саратонсиз, деярли 9 йил юрак касаллигисиз ва 10 йилдан ортиқ диабециз.
Тадқиқот давомида саратон касаллиги аниқланган ҳолларда, 5 та соғлом одатнинг 4 тасини қўллаган иштирокчилар қўшимча 23 йил яшадилар. Носоғлом турмуш тарзини давом эттирганлар эса атиги 11 йил. Шунга ўхшаш ҳолат юрак касалликлари ва диабетда кузатилган.
"Соғлом турмуш тарзи одатлари нафақат умрни узайтиради, балки ҳаёт сифатини яхшилайди ва сурункали касалликлар билан боғлиқ азоб-уқубатларни камайтиради. Бу одатларни қабул қилиш ҳеч қачон кеч эмас ", деди Франк Ху.
Саволлар бўйича биз билан телефон орқали боғланишингиз мумкин +(998 78) 140-03-03, +(998 78) 140-01-60 ва Тошкент ш., Учтепа тумани, 12-квартал, кўч. М. Шайхзода. Телеграм канали: ҳттпс://т.ме/урологис_уз