Андролог и Я новый счетчик
🏥клиники*
12 ноябр - Бутунжаҳон пневмонияга қарши кураш куни
12.11.2017 · 👁 2,642

12 ноябр - Бутунжаҳон пневмонияга қарши кураш куни

Ҳар йили 12-ноябрда нишонланадиган Бутунжаҳон пневмонияга қарши кураш куни болалар пневмониясига қарши глобал коалиция ташаббуси билан тақвимга киритилган. Халқаро, давлат, нодавлат ва маҳаллий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва таълим муассасалари, жамғармалар ва фуқаролар фаолларининг бирлашмаси шундай номланади. Коалиция пневмония муаммосини ҳукумат амалдорлари, соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ва потенциал донорлар эътиборига етказмоқчи.
 
Пневмония ўпканинг юқумли касаллиги бўлиб, кўпинча болалар, қариялар ва иммунитети заиф одамларга таъсир қилади. 
 
2009 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва УНИСЕФ пневмониянинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Глобал ҳаракатлар режасини эълон қилди. Ушбу режанинг мақсади болаларни ҳимоя қилиш, профилактика ва даволаш чораларини уйғунлаштириш орқали пневмонияга қарши курашни кучайтиришдан иборат. 
 
Айтганча, биринчи навбатда пневмониядан болалар азият чекмоқда. Ушбу касаллик дунё бўйлаб вояга этмаганлар ўлимининг асосий сабабидир. У ҳар йили беш ёшгача бўлган 1,4 миллион болани ўлдиради. Бу ОИЦ, безгак ва қизамиқдан кўпроқ.
 
Соғлом бўлинг, яқинларингизни асранг!
 
 
← Барча янгиликлар